АсосийJamiyat

Самарқанддаги Aшратхона мақбарасини испанияликлар меҳмонхонага айлантирадими? Расмийлар изоҳ берди

'Самарқанддаги Aшратхона мақбарасини испанияликлар меҳмонхонага айлантирадими? Расмийлар изоҳ берди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси “бадавлат испанияликлар, яъни “Paradores de turismo de Espana” келгусида меҳмонхонага айлантириш мақсадида Самарқанддаги қадимий Aшратхона мақбарасига даъвогарлик қилаётгани” ҳақида маълум қилганига оид хабарлар тарқалди.

Ушбу тарқалаётган хабарлар юзасидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси расмий баёнот берди

Келтирилишича «Парадорес» меҳмонхоналар тармоғи тижорий директори Х.Кампос ва унинг ёрдамчиси М.Сотос мамлакатга инвестор эмас, меҳмонхоналар фаолиятини, айниқса тарихий биноларда меҳмонхона хизматларини йўлга қўйишни ривожлантириш бўйича катта тажрибага эга экспертлар сифатида таклиф етилган. Шунингдек, улар томонидан ҳеч қандай инвестицион таклиф бўлмаган.

Х.Кампос Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари билан учрашув чоғида Aшратхона ва Тошсаройни «Парадорес» модели бўйича меҳмонхоналар яратиш учун салоҳиятга эга архитектура ёдгорликлари сифатида қайд этган. Испания компанияси тажрибасидан фойдаланиб, «Парадорес» моделига мувофиқ келувчи меҳмонхоналарни яратишга доир лойиҳалар ишлаб чиқилган тақдирда, Қўмита томонидан аниқ маълумот тақдим этилади.

    Бошқа янгиликлар