АсосийJamiyat

Очилбой Раматов Бош вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимига номзод сифатида кўрсатилди

'Очилбой Раматов Бош вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимига номзод сифатида кўрсатилди'ning rasmi

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг барча қўмиталарида янги таркибдаги Ҳукумат аъзолигига номзодларни кўриб чиқиш ва маъқуллаш масалалари муҳокама қилинмоқда.  Бу ҳақда ЎзА мухбири хабар бермоқда. 

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси ҳамда Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси йиғилишида Очилбой Раматов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига номзод сифатида кўрсатилди. 

Йиғилишда О.Раматов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳаракатлар дастури ҳақида тўхталиб ўтди. 

– Асосий эътиборимизни ҳудудларни комплекс ривожлантиришга қаратамиз. “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 264 та қишлоқ ва 80 та маҳаллада ободонлаштириш ишлари олиб борилади. Йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш мақсадида 338 триллион сўмлик 10 минг 605 лойиҳа амалга оширилади. Деярли барча шаҳар марказларида ситилар барпо этилади. Самарқанддаги эшкак эшиш канали ҳудудида туристик марказ қурилиши давом этмоқда. 2020-2025 йилларда республика бўйича 280 та кўприк ва йўл ўтказгичлар қуриш ва реконструкция қилиш белгиланган. Шу билан бирга бизда канализация тизимида катта муаммолар бор. Бу муаммоларни локал канализация тизимини жорий этиш йўли билан босқичма-босқич ҳал қиламиз. Аҳолига сифатли транспорт хизмати кўрсатиш мақсадида 2 та Boeing 747 ва Аэробус самолётлари олиб келинади. “Ҳумо Аир” авиакомпания очиш режалаштирилган, – деди О.Раматов. 

    Бошқа янгиликлар