АсосийJamiyat

Газ, электр ва сувдан асоссиз қарздорликлар қаердан келиб чиқади?

'Газ, электр ва сувдан асоссиз қарздорликлар қаердан келиб чиқади?'ning rasmi

Бугун 22 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти ҳамда масъул ходимдари билан “Коммунал соҳадаги асоссиз қарздорликлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бартараф этиш бўйича қилинаётган ишлар” мавзусида брифинг бўлиб ўтди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги МИБ директорининг 1-ўринбосари Хасан Кабирджанов мазкур саволга қуйидагича изоҳ берди:

– Бюро фаолиятини бошлаган вақтдан буён долзарб масалалалрдан бири бу албатта, нореал, яъни асоссиз қарздорликлар ҳисобланишининг олдини олиш билан боғлиқ масалалардир. Асоссиз қарздорликлар муқаддам таъминотчи корхоналар томонидан истеъмолчилар тўлиқ кўрикдан ўтказилмаганлиги, энергия ресурслари ва сув таъминотининг талон-тарож қилиниши ва истеъмолчиларга етказиб берилишидаги табиий йўқотишнинг истеъмолчилар зиммасига қарздорлик сифатида ҳисобланиши сабабли юзага кетганини кўрсатмоқда. Бундай қарздорликларни истеъмолчилар зиммасидан олиб ташлаш чоралари кўрилмоқда.

Шу кунгача Республикамиздаги 429 минг нафардан ортиқ истеъмолчиларга фойдаланилмаган электр энергияси учун 545 млрд. сўм, табиий газ бўйича 212 минг нафар истеъмолчиларга 430,8 млрд. сўм асоссиз қарздорлик ҳисоблангани аниқланиб, ушбу асоссиз қарздорлик электрон дастурдаги истеъмолчиларчиларнинг ҳисоб варағидан чиқарилган ва уларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

    Бошқа янгиликлар