АсосийJamiyat

Чет элга кетганлар, ариқ ва "качалка"лардан келадиган сувлар учун ҳам пул тўланадими?

'Чет элга кетганлар, ариқ ва "качалка"лардан келадиган сувлар учун ҳам пул тўланадими?'ning rasmi

Бироз аввал коммунал тўловлардаги асоссиз қарздорликлар бўйича ўтказилган брифингдан хабарлар берган эдик. Ушбу брифингда кўтарилган "чет элга кетганлар, ариқ ва "качалка"лардан келадиган сувлар учун ҳам пул тўланадими" саволига Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Зухриддин Зайниддинов шундай изоҳ берди:

"“Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 194-сонли Вазирлар Маҳкамаси қарорининг 86-бандида келтирилишича, истеъмолчи юз берган ўзгаришлар (эгаси, одамлар сони, майдон ўзгариши, турар жой фондидан нотурар жой фондига ва нотурар жой фондидан турар жой фондига айлантириш) пайтидан (кунидан) бошлаб 10 иш кунидан кечикмай иссиқлик таъминоти хизматларидан фойдаланиш шартномаси шартлари ўзгарганлиги тўғрисида Етказиб берувчини ўз вақтида хабардор қилиши шарт. Хабардор қилинмаса, эски ҳисоб бўйича кетаверади.Агар хонадонингизда 5 киши рўйхатда туриб, турли сабабларга кўра улардан бир нечтаси ушбу хонадонда яшамаётган бўлса, яшамаётган хонадон вакиллари учун пул тўламасликка ҳақлисиз. Мана шундай ҳолатлар сабабли сув таъминоти тизимида МИБ ташкил этилганидан буён 140 млрд. сўмлик нореал қарздорликлар аниқланган. 

   Ариқ ва “качалка”лардан фойдаланишда сизга сув таъминоти корхоналари томонидан хизмат кўрсатилмаган бўлса, бундай ҳолларда таъминотчи корхонага сиз ҳеч қандай тўловни амалга оширмайсиз."

Ҳамда брифингда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Ахборот хизмати бошлиғи Алипаша Аҳмедов фуқаролардан ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини билишлари учун Вазирлар Маҳкамасининг мазкур 194-сонли қарори ва ичимлик суви таъминоти бўйича ўзининг шахсий кабинетида тўловлар ҳақида маълумот олиш учун ташкил этилган биллинг тизими ҳақида билишлари кераклигини тавсия этди. 

    Бошқа янгиликлар