АсосийЖАМИЯТ

Назарбекда поезд нега ёнаётган ҳолатда ҳаракатланмоқда? (видео)

Интернет тармоғида яқин икки кун ичида Тошкент вилоятининг Назарбек қишлоғидаги темир йўл...

'Назарбекда поезд нега ёнаётган ҳолатда ҳаракатланмоқда? (видео)'ning rasmi

Интернет тармоғида яқин икки кун ичида Тошкент вилоятининг Назарбек қишлоғидаги темир йўл кесишмасида локомотивнинг машинист кабинасида ёнғин бўлган ҳолда ҳаракатланаётгани акс этган видео тарқалмоқда.

Ҳолат бўйича “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ расмий изоҳ берди

“Мазкур ҳолат бўйича шуни изоҳ қиламизки, 2020 йил 25 январь куни таҳминан соат 14:20ларда ВЛ-60 2157 электр-манёвр локомотивининг фақат иккинчи машинист кабинасида ёнғин содир бўлди. Ёнғиннинг дастлабки сабаби, иситиш тизимидаги мавжуд бўлган қисқа туташувидир. Юқори кучланишли камера (машинный отсек)га ёнғин ўтмаган. Ўт ўчириш бўлинмаларининг тезкор ҳаракати билан ёнғин тез фурсатда бартараф этилди”, — дея, маълум қилди Жамият Aхборот-таҳлилий медиа маркази.

    Бошқа янгиликлар