1

Навоийда МИБ томонидан 2130 та мурожаат қаноатлантирилди

ЖАМИЯТ 27.01.2020, 14:21
Навоийда МИБ томонидан 2130 та мурожаат қаноатлантирилди

Мажбурий ижро бюросининг Навоий вилоят бошқармаси таркибий тармоқлари ва туман-шаҳар бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш борасида қатор ижобий ишлар амалга оширилиб, 2019 йилнинг 12 ойи давомида вилоят бўйича жами 4 614 та ариза ва шикоятлар белгиланган тартибда ўрганиб чиқилган ва натижасига кўра 2130 таси қоноатлантирилиб, жами 2.2 млрд. сўмдан зиёд маблағ ундирилган.

Хусусан, бошқарма томонидан В.Файзиевнинг хусусий корхонасидан қарз ундириш ҳақидаги мурожаатини кўриб чиқиш давомида жамият фойдасига 13 млн. 594 минг 218 сўм пул маблағлари ундириб берилиши таъминланган ва фуқаронинг мурожаати қаноатлантирилган.

Шунингдек, мамлакатимизда амалга оширилаётган маънавий-маърифий ислоҳотлар жараёнида оилаларни янада мустаҳкамлаш, хонадонларда тинчлик-хотиржамлик, жамиятда аҳиллик ва ўзаро ҳурмат муҳитини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бироқ, шундай ота-оналар ҳам учрайдики, ажрашиб кетгани етмагандай фарзандларининг кейинги тақдирига ҳам бефарқ бўлишади, уларни моддий таъминлаш вазифаси қонун билан белгилаб қўйилган бўлса-да, бунга эътибор қаратишмайди. 

Масалан, бюронинг Зарафшон шаҳар бўлими томонидан фуқаро К.Д.нинг 1 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун қарздор Д.Н.дан алимент пулларини ундириш ҳақидаги мурожаатини кўриб чиқиш давомида, қарздор муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилгандан сўнг алимент суммаларини тўламаганлиги аниқланиб, ушбу ҳолат юзасидан Д.Наримоновга нисбатан ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, айблов далолатномаси билан жиноят ишлари бўйича судга юборилган ва жазо муқаррарлиги таъминланган.

Шу билан бирга, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиб, уларни қийнаётган муаммоларни жойида кўриб чиқиш мақсадида жойларда сайёр қабуллар ташкил қилинмоқда.

Мажбурий ижро бюроси Навоий вилоят бошқармаси томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини холисона кўриб чиқилиши, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиниши қатъий назоратга олинган бўлиб, келиб тушаётган мурожаатлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз вақтида ҳал этилиши таъминланиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1