1

Ўзбекистонда илк бор Тошкент халқаро инвестиция форуми ўтказилади

ЖАМИЯТ 27.01.2020, 15:56
Ўзбекистонда илк бор Тошкент халқаро инвестиция форуми ўтказилади

2020 йил 5-6 март кунлари Ўзбекистонда биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақда "Ўзбекозиқовқатхолдинг" Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Форум эксклюзив тадбир бўлиб, ўз майдонида 1500 дан ортиқ хорижий ва миллий компаниялар раҳбарларини, инвесторларни, экспортчиларни ва халқаро оммавий ахборот воситаларини тўплаш учун хизмат қилади.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилмоқда.

Форум дастури бўйича қатор йўналишларда панел сессиялари ўтказилиши кўзда тутилган, жумладан: "Бизнес учун очиқлик", "Минтақавий алоқаларни чуқурлаштириш", "Технологик инновацияларни қўллаш".

Форумда иштирок этиш учун www.tiif.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиш мумкин

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1