1

Тунги ёритиш чироқларига ноқонуний уланиб олган корхонадан келтирилган зарар ундирилди

ЖАМИЯТ 27.01.2020, 16:43
Тунги ёритиш чироқларига ноқонуний уланиб олган корхонадан келтирилган зарар ундирилди

“Урганч-Янгиариқ” автомобиль йўлининг 0-8 км ҳамда 4Р162 автомобиль йўлининг 3-6 км қисмларига ўрнатилган тунги ёритиш чироқларидан фойдаланишда тегишли ҳужжатларсиз электр тармоғига уланиб, ундан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси ходимлари томонидан аниқланиб, ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, “Хоразмйўлқурилиш” УК томонидан юқорида қайд этилган автомобиль йўлларининг тегишли қисмларига ўрнатилган тунги ёритиш чироқларидан тегишли ҳужжатларсиз уланиб, ундан фойдаланиб келганлиги тўпланган ҳужжатлар билан ҳам ўз тасдиғини топган. 

Бунинг натижасида, “Хоразмйўлқурилиш” томонидан Урганч шаҳар электр таъминоти корхонасига 63 млн. 939 минг сўм миқдорида зарар етказилганлиги аниқланган.

Сўнгра, МИБ Хоразм вилояти бошқармаси ходимлари томонидан “Хоразмйўлқурилиш” УК масъул шахсининг ўз қилмишига амалда пушаймон бўлганлиги, таъминотчи корхонага етказилган 63 млн. 939 минг сўм зарарнинг белгиланган муддат ичида ўрнини қоплаб берди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1