АсосийЖАМИЯТ

Санъаткорлар болаларга меҳр улашди

Бўка туманидаги 15-Меҳрибонлик уйида 176 нафар тарбияланувчи таҳсил олади. Ўқув маскани ас...

'Санъаткорлар болаларга меҳр улашди'ning rasmi

Бўка туманидаги 15-Меҳрибонлик уйида 176 нафар тарбияланувчи таҳсил олади. Ўқув маскани аслида 140 ўринга мўлжалланган, аммо ўқувчилар кўп. Шунинг учун бу ерда ошхона, спорт мажмуалари ва ювиниш хоналари қайтадан таъмирланиб кенгайтирилмоқда, эски ётоқхоналар замонавий, шинам ва ёруғ хоналарга айлантириляпти. 

Ўзбекистон Маданият вазирлиги ташаббуси билан Бўкадаги 15- ва Чирчиқ шаҳридаги 14- Меҳрибонлик уйларида “Болаларга меҳр улашайлик” деб номланган концерт дастури ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Меҳрибонлик уйлари болалари дастурга киритилган томошалардан чексиз қувонди. Санъаткорларнинг куй-қўшиқларига жўр бўлиб куйлашди, мароқ билан рақс тушишди. Ўзбек Миллий академик драма театри актёрлари шеърлар ўқиди, ҳаётий ривоятлар айтиб берди. Ўзбек давлат цирки ижодкорлари томонидан тайёрланган ранг-баранг чиқишлар даврага ўзгача файз улашди.

Тадбир сўнггида Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди, қизиқарли суҳбатлар, болалар учун тайёрланган махсус дастур байрамона тузатилган дастурхон атрофида давом этди.

Бошқа янгиликлар