1

Туризм тарғиботида Туркия тажрибаси ўрганилмоқда

ЖАМИЯТ 28.01.2020, 11:56
Туризм тарғиботида Туркия тажрибаси ўрганилмоқда

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг маркетинг ва тарғибот йўналишида фаолият юритаётган 8 нафар ходими Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлигида тажриба алмашинуви машғулотларида иштирок этмоқда. 

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасидан делегация аъзоси Шерзод Султановнинг  хабар беришича Машғулотлар жорий йилнинг 27 - 29 январ кунлари Aнқарада - Вазирликнинг марказий девонида, 30 январ - 1 феврал кунлари Истанбулдаги ЕМИТТ халқаро туризм ярмаркаси доирасида ўтказилиши режалаштирилган.  

Туркия маданият вазирлигининг Тарлибот Бош бошқармаси ўринбосари жаноб Ўнур Гўзет Қўмита делегациясини қабул қилиб, икки давлат ўртасидаги кўп минг йиллик дўстлик, қардошлик тамойиллари асосида сиёсий, иқтисодий, маданий ва туризм муносабатлари янада мустаҳкамланиб бораётганини таъкидкади.

Семинарлар кеча 27 январ куни Вазирликнинг Хорижий офислар бошқармаси координатори Емре Туркдўғду томонидан очиб берилган "Жаҳон туризмида кузатилаётган янги тенденсиялар", "Жаҳон туризм бозорида Туркиянинг ўрни ва тажрибаси" ҳамда Електрон тарғибот бошқармаси Лойиҳа координатори Гўкче Инже томонидан тақдимот қилинган "Замонавий шароитда рақамли технологияларнинг туризм тарғиботидаги аҳамияти" мавзуларидаги суҳбатлардан бошланди.

Семинарларда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти, туризм тарғиботида қайси жиҳатларга еътибор қаратилиши ва қандай методлардан фойдаланилиши самарали бўлиши масалалари муҳокама қилинди.

Тажриба алмашинуви дарслари давом этмоқда

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1