1

Ўртачирчиқда нон ишлаб чиқариш учун мўлжалланган унни сотиб юборган раҳбар кирдикорлари фош бўлди

ЖАМИЯТ 28.01.2020, 12:30
Ўртачирчиқда нон ишлаб чиқариш учун мўлжалланган унни сотиб юборган раҳбар кирдикорлари фош бўлди

Қолипли нон ишлаб чиқариш учун харид қилинган ун маҳсулотини сотиб юбориш ҳолати фош этилди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ўртачирчиқ туман бўлими ва ДСИ ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “M.Non” ва “R.Non” МЧЖларининг собиқ раҳбари М.А.нинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди. 

У 2018-2019 йилларда аҳолининг қолипли нонга бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида жами 3,5 млрд. сўмлик 2 276,8 тонна ун маҳсулотини имтиёзли нархларда харид қилиб, амалда қолипли нон ишлаб чиқармасдан ун маҳсулотини бошқа шахсларга сотиб юборган. Бунинг натижасида давлат ва жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказганлиги, шунингдек, 248,3 млн. сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлаганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1