1

Пекинда коронавирусга бағишланган катта брифинг бўлди: Хитой коронавирусни енгади

ЖАМИЯТ 28.01.2020, 13:05
Пекинда коронавирусга бағишланган катта брифинг бўлди: Хитой коронавирусни енгади

Ўзбекистоннинг Пекин шаҳридаги Элчихонаси берган маълумотга кўра 2020 йил 27 январь куни Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Пекин шаҳрида аккредитация қилинган чет эл дипломатик ваколатхоналари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари учун брифинг бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ маълум қилмоқда

Брифингда қуйидагилар таъкидланди:

– хотиржамлик сақлашнинг зарурлиги. Саросимага тушиш вируснинг ўзидан ҳам кучлироқ таҳдид бўлиши мумкин. Хитой бугунгача вужудга келган барча кенг кўламли эпидемияларни бартараф этган, коронавирусни ҳам енгади;

– коронавирусни даволаб бўлади. Хитой барча имкониятларни ишга солмоқда. Aгар Хитой ўз олдига бирор мақсад қўйса, албатта унга эришади;

– Хитой чет эл фуқароларининг ўз ҳудудидаги хавфсизлигини таъминлаш бўйича барча халқаро мажбуриятларни бажаради. Вазирлик ва идоралар, шунингдек провинсия ва шаҳарларнинг расмий идоралари чет эл дипломатик миссияларига уларнинг Ухань шаҳри ва Хитойнинг бошқа шаҳарларида муаммога дуч келган фуқаларолари хавфсизлигини таъминлаш борасида ҳар қандай кўмакни кўрсатишга тайёр. Ҳозирда Ухань шаҳри мамлакатнинг бошқа шаҳарларига қараганда хавфсизроқ. Чунки у ерга энг яхши мутахассислар, энг илғор қурилма ва технологиялар сафарбар қилинган.

Чет эл дипломатик ваколатхоналари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва вакилларининг саволларига жавоб бера туриб, Хитой томони мамлакат Ҳукумати ҳозирда чет эл фуқароларини Ухань шаҳридан эвакуация қилиш масаласини кўриб чиқмаётганини эълон қилди.

Элчихона январь ойида Ухандан ватанга қайтиб келган ўзбекистонлик талабаларни зудлик билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-епидемиологик осойишталик агентлиги билан +998909882330 (директор ўринбосари Б.Қурбонов), +998972755074 (бош мутахассис Ф.Қурбонбеков) телефон рақамлари орқали боғланишни қатъий тавсия қилади.

Ташқи ишлар вазирлиги Хитой ҳудудидаги Ўзбекистон фуқароларига зарур ҳолатларда исталган вақтда мамлакатимизнинг Пекин шаҳридаги Элчихонасига +86 135 1102-4242 (Бобур Яхяйев), +86 139 1175-4476 (Шухрат Умиров) телефон рақамлари орқали ҳамда Шанхай шаҳридаги Бош консулхонасига +86 131 2255-5772 (Aзиз Улуғбеков) телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1