1

Қорасаройда қорадори операциясига чек қўйилди

ЖАМИЯТ 28.01.2020, 13:35
Қорасаройда қорадори операциясига чек қўйилди

Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан Олмазор туманида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Тезкор тадбир давомида, фуқаро И.Н. тўхтатилиб белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди. 

Натижада, ушбу шахснинг ёнидан 1,64 грамм гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро Р.Х. ҳам белгиланган тартибда холислар иштирокида назоратдан ўтказилди. 

Текширув давомида ушбу шахснинг ёнидан ҳам умумий оғирлиги 9,53 грамм гашиш гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Олмазор тумани Қорасарой кўчасида ўтказилган тадбирда фуқаро З.З. ва унинг хонадони ўрнатилган тартибда текширувдан ўтказилганида, умумий миқдори 9,64 граммни ташкил этувчи гашиш гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Тадбир давомида умумий миқдори 20,81 грамм гашиш гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1