АсосийJamiyat

Андижондаги бозорда 350 дан ортиқ пичоқнинг учи тўмтоқлаштирилди

'Андижондаги бозорда 350 дан ортиқ пичоқнинг учи тўмтоқлаштирилди'ning rasmi

Андижондаги «Жаҳон буюм бозори» ҳудудида «Тиғ» профилактик тадбири ўтказилди. Ушбу сафарбарлик доирасида бозорда сотилаётган 350 дан ортиқ пичоқнинг учи тўмтоқлаштирилди. Бу каби чоралар «Эски шаҳар деҳқон бозори» ҳудудида ҳам олиб борилмоқда. Бу ҳақда ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.

Мазкур чоралар шаҳар ҳудудида тиғли жисмлар ёрдамида содир этилиши мумкин бўлган оғир турдаги жиноятларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Худди шу каби профилактик чоралар ва тушунтириш ишлари шаҳарнинг «Эски шаҳар деҳқон бозори» ҳудудида ҳам ўтказилиб, хавфли тиғли жисмлар учи тўмтоқ ҳолга келтириляпти. Бундан ташқари, ўтказилаётган «Тун» тадбирлари давомида бемақсад юрган шахсларнинг ёнидан 18 та тиғли предметлар тортиб олинди.

Бошқа янгиликлар