АсосийJamiyat

Германия компанияси Тошкент ҳайвонот боғини ривожлантиришга 5 миллион доллар сармоя киритади

'Германия компанияси Тошкент ҳайвонот боғини ривожлантиришга 5 миллион доллар сармоя киритади'ning rasmi

Германиянинг dan pearlman Group компанияси Тошкент ҳайвонот боғини реконструкция қилиш лойиҳасини ишлаб чиқишда ёрдам беради. Бу компания Германия, Грузия, Италия, Буюк Британия, Дания, Жанубий Корея ва бошқа мамлакатларда ҳайвонот боғларини ривожлантириш режалари ва дизайнларинини ишлаб чиққан. 

Пойтахт ҳайвонот боғини реконструкция қилиш ҳукуматнинг 2019 йил декабрдаги қарорида кўзда тутилган бўлиб, масъулияти чекланган жамиятга айлантирилгач унинг ишончли бошқаруви Wildlife Care компаниясига топширилиши кўзда тутилган.

Wildlife Care бош директори Абдумалик Сиддиқов «Газета.uz»га берган интервьюсида аввало немис мутахассислари ҳайвонот боғининг ҳозирги ҳолатини баҳолашини, бунинг учун улар ҳайвонларни сақлаш шароитлари, жониворлар экспозицияси ва ҳайвонот боғи инфратузилмаси билан танишишларини айтди.

Бир ойдан сўнг dan perlman Group ҳайвонот боғини қайта таъмирлаш бўйича ўз тавсияларини тақдим этади.

Мутахассислар ҳайвонларучун қулай муҳитни бузмаган ҳолда қандай қилиб воьерларни реконструкция қилиш ёки кенгайтириш, шунингдек, ҳайвонот боғида кўнгилочар жойлар, дўконлар ва кафеларни қолдириш мумкинлиги ҳақида тавсиялар беради. Абдумалик Сиддиқовнинг сўзларига кўра, аттракционлар ҳайвонот боғининг узоқ қисмига кўчирилади ёки мутахассислар улардан воз кечишни тавсия қилсалар, улар бузиб ташланади.

Унинг қўшимча қилишича, Тошкент ҳайвонот боғи «кўп жиҳатдан» ҳайвонларни сақлаш бўйича халқаро стандартларга жавоб беради. Бироқ, тўсиқлар тўғри ўрнатилмаган, ҳайвонлар ва одамларни ҳимоя қилиш учун малакали муҳандислик ечимлари лозим.

Мутахассиснинг айтишича йиртқичларни сақлаш шароитлари стандартларга мутлақо мос эмас. Бу бўйича конструктив меъморий ечимларни излаш керак. Приматлар учун павильон ҳам халқаро стандартларга жавоб бермайди. Уларни мувофиқлаштириш учун хорижий тажрибалар ўрганиляпти.

«Биз нафақат одамларни ҳайвонлардан, балки ҳайвонларни ҳам одамлардан ҳимоя қилишимиз керак", – деди Абдумалик Сиддиқов.

Ҳайвонот боғи ҳудудида сотишга рухсат берилган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатини тузиш ва дўконлар сонини уч бараварга қисқартириш режалаштирилмоқда, деди у. –Ҳайвонот боғида доимий ишлайдиганлар сонининг ортиши ташриф буюрувчилар томонидан ҳайвонларнинг овқатлантирилишига чек қўяди. Видеокузатув тизимини ўрнатиш ҳамда ташриф буюрувчиларга ҳайвонлар тўғрисида маълумот берадиган йўлбошловчилар ҳам бунга ёрдам беради.

Абдумалик Сиддиқов таъкидлашича, сўнгги олти ой ичида Тошкент ҳайвонот боғида ҳайвонлар ўлими камайган. Ҳайвонларнинг сифатли текширилишини таъминлаш учун улар учун реабилитация маркази барпо этилади.

Айтилишича 2024 йилгача Wildlife Care ҳайвонот боғини ривожлантириш учун 5 миллион доллар сармоя киритади. Абдумалик Сиддиқов ходимларнинг иш ҳақини ошириш, самарали бошқарув ва шаффоф харидлар тизимини яратиш режалаштирилганлигини таъкидлади.

Беш йил ичида ҳайвонот боғининг фойдага кириши кутилмоқда, олинган фойда ҳам кейинчалик уни ривожлантиришга йўналтирилади.
 

Бошқа янгиликлар