1

Коронавирус Ўзбекистонга келиши мумкинми?

ЖАМИЯТ 29.01.2020, 15:31
Коронавирус Ўзбекистонга келиши мумкинми?

Ўзбекистонга Хитой Халқ Республикасида аниқланган ва тарқалаётган коронавирус касаллиги кириб келиши мумкинми? Бу ҳақда "Конгрес-холл" мажмуасида ўтаётган Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан маълумот берилди.

“Коронавирус ҳаво томчи йўли орқали одамдан-одамга юқади. Бугунги кунда Ўзбекистонда коронавирус ҳолати аниқланмади. Бу касалликни олдини олиш учун гигиенага риоя қилиш лозим. Кечагина Бош вазир томонидан мажлис ташкил этилиб, Соғлиқни сақлаш, Ташқи ишлар вазирликларига касаллик бизга кириб келмаслигини олдини олиш бўйича кўрсатмалар берилган. Чегарачилар ҳушёрликни оширмоқдалар. 

Лекин, шуни қайд этиш лозимки ЎРВИда ҳам ўлим ҳолатлари 2,4 фоизни ташкил этади”, деди Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1