1

ТИВ коронавирусдан жабрланганлар бўйича сўнги кўрсаткичларни маълум қилди. Вазият мураккаблигича қолмоқда

ЖАМИЯТ 29.01.2020, 16:22
ТИВ коронавирусдан жабрланганлар бўйича сўнги кўрсаткичларни маълум қилди. Вазият мураккаблигича қолмоқда

Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари берган маълумотга биноан, Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати кўраётган қатъий чораларга қарамасдан коронавируснинг янги шакли (2019-нCоВ) тарқалиши билан боғлиқ вазият мураккаблигича қолмоқда. Вирусни юқтирганлар сони 6 мингдан кўпроқни ташкил қилиб, касалликдан вафот етганлар сони эса 130 нафардан ошди. Бундан ташқари касалга чалинганлар қатор бошқа давлатларда ҳам аниқланди, дея маълум қилди ТИВ.

Ўзбекистоннинг Хитойдаги Элчихонаси ва Бош консулхонаси Ухань шаҳри ва карантин жорий қилинган бошқа шаҳарлардаги ҳамюртларимиз билан доимий алоқада бўлиб турибди ҳамда марказий ва маҳаллий ҳукумат идоралари билан биргаликда юзага келаётган муаммолар, шу қаторда маиший масалаларни тезкорлик билан ҳал қилмоқдалар.

Ватандошларимизнинг соғлиғига бўлган эҳтимолий хавф-хатарларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон фуқароларига Хитойга хизмат, туристик ва бошқа мақсадларда ташриф буюришдан тийилиб туришлари қатъий тавсия этилади.

Январь ойида Ухань шаҳридан ватанга қайтиб келган ўзбекистонлик талабалар зудлик билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига +998909882330 (директор ўринбосари Б.Қурбонов), +998972755074 (бош мутахассис Ф.Қурбонбеков) телефон рақамлари орқали боғланишлари зарур.

Ташқи ишлар вазирлиги Хитой ҳудудидаги Ўзбекистон фуқароларига зарур ҳолатларда исталган вақтда мамлакатимизнинг Пекин шаҳридаги Элчихонасига +86 135 1102-4242 (Бобур Яхяйев), +86 139 1175-4476 (Шухрат Умиров) телефон рақамлари орқали ҳамда Шанхай шаҳридаги Бош консулхонасига +86 131 2255-5772 (Aзиз Улуғбеков) телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1