1

Коронавирус нега бундай аталади ва у кўршапалакдан ўтиши ростми?

ЖАМИЯТ 29.01.2020, 16:54
Коронавирус нега бундай аталади ва у кўршапалакдан ўтиши ростми?

Бугун Tashkent City Congress hall биносида бўлиб ўтган Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги матбуот анжуманида ижтимоий соҳага масъул турли вазирликлар мутасаддилари, депутатлар ва сенаторлар иштирок этиб, 2020 йил учун устувор бўлган масалалар юзасидан ОАВ вакилларнинг саволларига жавоб бериб, турли танқидларга ўз муносабатларини билдиришди. 

Анжуманда айнан сарлавҳадаги савол юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирининг 1-ўринбосари Баҳодир Юсупалиев шундай жавоб берди:

– Коронавирус – вирус тури бўлиб, у думалоқ шаклда бўлади ва атрофида тож (русча “корона”)га ўхшаш шохлари бўлади. Шунинг учун айнан шу номни олган.

Бу вируснинг келиб чиқиш сабаблари Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ўрганилмоқда. Лекин унинг кўршапалак ёки бошқа ҳайвонлар гўштидан истеъмол қилиш орқали юқиши илмий исботланмаган. У одамдан одамга ҳам ҳаво томчилари орқали юқиши мумкин. Бир нарсани ҳисобга олиш керакки, оддий гриппнинг асоратлари натижасида ўлим кузатилган ҳолатлар 2-3 % ни ташкил этса, мазкур коронавирусда ҳам ўлим ҳолатлари 2-3 % кузатилмоқда. Бу вирус билан курашишда, аввало, гигиена талабларига амал қилиш талаб этилади. Ҳамюртларимиздан ортиқча ваҳима, хис-ҳаяжонга берилмасликни сўраб, қоламиз.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус инфекцияси ва у билан боғлиқ вазият юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг (71) 276-46-65, (71) 276-49-66 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1