АсосийЖАМИЯТ

Қашқадарёда Ислом Каримовнинг муборак хотираси ёд этилди

Бугун эрта тонгдан Қарши шаҳридаги марказий майдонда  Биринчи Президентимиз, Мустақил...

'Қашқадарёда Ислом Каримовнинг муборак хотираси ёд этилди'ning rasmi

Бугун эрта тонгдан Қарши шаҳридаги марказий майдонда  Биринчи Президентимиз, Мустақил Ўзбекистон асосчиси Ислом Каримов хотирасини ёд этиш мақсадида тадбир ташкил этилди. 

Марҳум Биринчи Президентимизнинг мамлакатимиз олдидаги хизматлари эсланиб, ҳурмат рамзи сифатида ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди. 

Ушбу жараёнда Вилоят раҳбари Зойир Мирзаев, Қарши шаҳар ҳокимлиги, шаҳар ташкилот ва корхоналари жамоалари ҳам қатнашди. 

Маълумот учун: Ислом Каримов 1986-89 йилларда Ўзбекистон КП Қашқадарё вилоят комитетининг биринчи котиби лавозимида ишлаган ва Мустақил Ўзбекистон давлати раҳбари бўлиб юрган кезларида ҳам ушбу вилоятга нисбатан алоҳида эътироф билан гапирган. Хусусан, ўлимидан олдинги сўнги нутқларининг бирида  "Мен учун Қашқадарё ва унинг халқи жуда қадрли. Ҳар сафар бу вилоятга келсам, худди ўз уйимга келгандек бўламан", дея муҳаббатини изҳор қилганди Биринчи Президентимиз.

    Бошқа янгиликлар