АсосийJamiyat

Фарғонада ҳамширани калтаклаганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

'Фарғонада ҳамширани калтаклаганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Фарғонада бемор қиз ва унинг онаси тиббиёт ходимига жароҳат етказганлиги ҳақида аввал хабар қилган эдик. Яъни, жорий йил 28 январь куни фуқаролар У. А. ва унинг қизи Г. А. Фарғона шаҳар 2-оилавий поликлиникаси тиббиёт ходимлари Машҳура Тожиматова ва Матлюба Маъмуровага тан жароҳати етказишгани айтилганди. Поликлиника маъмурияти воқеа ҳақида профилактика инспекторига хабар берган. Сайтимизда бу воқеага ИИБнинг муносабати ҳам берилган.

Бу воқеага ССВ ҳам муносабат билдирди. Вазирлик изоҳида суд-тиббий экспертиза бюросининг жорий йил 29 январдаги 340-сонли хулосаси келтирилган. Унга кўра, ҳамшира М.Маъмуровада бурун суягининг ёпиқ синиши, бош мия чайқалиши, бўйин соҳасида шилинма, ўнг кўз-қовоқларида қонталаш каби тан жароҳатлар аниқланган.

Фарғона шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси маълумотларига қараганда, мазкур ҳолат юзасидан фуқаро У.А.нинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисмида кўрсатилган қасддан баданга енгил тан жароҳати етказиш жинояти аломатлари мавжудлиги сабабли, унга нисбатан ушбу модда билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бошқа янгиликлар