1

Дам олиш кунлари баҳорий об-ҳаводан баҳраманд бўласиз

ЖАМИЯТ 31.01.2020, 13:21
Дам олиш кунлари баҳорий об-ҳаводан баҳраманд бўласиз

Бугун бутун мамлакатимиз ҳудудида об-ҳаво очиқ бўлиб, ҳарорат 7-12 даража илиқ бўлади, бу меъёрдан 2-3 даражага юқоридир.

Дам олиш кунлари республикага Туркманистон ҳудудидан жуда илиқ ва қуруқ ҳаво оқими киради. Мамлакатимиз аҳолиси ва меҳмонлари жуда илиқ  баҳорий об-ҳаводан баҳраманд бўладилар. Фақат республиканинг шимолий туманларида якшанба куни кечга бориб об-ҳаво ўзгаради, булутлар кўпайиб шу жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғиш эҳтимоли бор. Дам олиш кунларида ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади, бу ҳарорат шу куннинг ўртача кўп йиллик қийматларидан 4-6 даражага юқори.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1