1

Навоийда эпидемик вазият назорати кучайтирилмоқда

ЖАМИЯТ 31.01.2020, 17:48
Навоийда эпидемик вазият назорати кучайтирилмоқда

Навоий транспорт прокуратураси томонидан янги вируснинг кириб келишини олдини олиш юзасидан мазкур соҳада мутасадди идоралар фаолияти назорат остига олинди.

Ҳозирда вилоят ИИБ, Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси, чегара қўшинлари, божхона бошқармаси, темир йўл ва ҳаво йўллари транспорти объекти ва тиббиёт ҳамда ДСЭОМ ходимлари билан ҳамкорликда вилоят ҳудудига кириб келаётган фуқаролар махсус тиббий текширувдан ўтказилиб, миграция назорати кучайтирилмоқда.

Шунингдек, соҳа ходимлари томонидан бошқа ҳудуддан келаётган фуқароларга вируснинг симптомлари ҳамда зарурат бўлмаганда, вирус тарқалган хорижий давлатларга ҳам вақтинчалик бормасликлари ҳақида кенг кўламли тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Шу қаторда ҳушёрликни ошириш мақсадида ДСЭОМ ходимлари томонидан поезд ва самолётларда йўловчилар билан мунтазам алоқада бўладиган ходимларга ҳам ўқув-семинари ташкил этилиб, хавфсизлик чоралари кўрилмоқда, дейилади Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1