1

ЙҲХББнинг 138 та хизмат автомобиллари замонавий ускуна ва анжомлар билан жиҳозланди

ЖАМИЯТ 01.02.2020, 17:01
ЙҲХББнинг 138 та хизмат автомобиллари замонавий ускуна ва анжомлар билан жиҳозланди

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими босқичма-босқич халқаро стандартлар талабларига мос келадиган замонавий ускуна ва анжомлар билан таъминланмоқда. 

2020 йил 1 февраль куни “Халқлар дўстлиги” саройи олдида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг хизматда фойдаланиш учун топширилган 138 та хизмат автомобиллари ҳам замонавий ускуна ва анжомлар билан жиҳозланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.

Тадбир давомида намунали хизмат кўрсатган ходимлар ҳам тақдирланди. Бундан ташқари 2019 йилда энг яхши натижаларга эришган ҳудудий Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларига “Треккер”, “Ласетти”, “Нексия” русумли автомобиллар топширилди.

Шу куни ИИВ ЙҲХ Бош бошқармаси “Мультимедиа маркази”нинг очилиш маросими  ўтказилди. 

Таъкидлаш керакки, ушбу марказ фаолиятининг ташкил этилиши Давлат Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тизимидаги ислоҳотларни ОАВ ларида холис ва профессионал тарзда ёритишни таъминлаш кўзда тутилган. Мультимедиа маркази замонавий технологиялар ва креатив ёндашувлардан фойдаланган ҳолда ахборот-таҳлилий медиа материалларни тайёрлайди. Жумладан, бу ерда аудио ва видеороликлар, телекўрсатув ва радио эшиттиришлар, ижтимоий рекламалар, воқеа жойидан репортажлар тайёрланиб, эфирга, шунингдек, интернет тармоғига узатилади. Ҳар бир медиа материалнинг долзарблиги, ҳуқуқий жараёнлар ва давр талабига мослиги ҳамда юқори савияда бўлиши талаб этилади.

“Мультимедиа маркази”нинг асосий вазифаларидан бири ҳам ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид ахборотларни кенг оммага тезкор, ишончли ва объектив етказишдир. 

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1