1

Тошкент давлат стоматология институтида ректор стипендияси таъсис этилди

ЖАМИЯТ 01.02.2020, 19:13
Тошкент давлат стоматология институтида ректор стипендияси таъсис этилди

Тошкент давлат стоматология институтида талабаларни қўшимча рағбатлантириш, уларни фаол яратувчанлик фаолиятига кенг жалб қилиш, муносиб тақдирлаш мақсадида ректор стипендияси жорий қилинди.  Стипендия эгаларини институт илмий кенгаши қарори билан тасдиқланган ишчи гуруҳ аниқлайди. 

Бу ҳақда 2020 йил 31 январь куни институтда ректор ва талабаларнинг очиқ мулоқотида расман эълон қилинган. 

Ректор стипендияси миқдори 500 минг сўм бўлиб,  2019/2020 ўқув йилининг баҳорги семестридан таъсис этилади  ва бутун семестр давомида берилади. 

Мазкур стипендияни қўлга киритиш учун талаба институтнинг барча фанларини чуқур ўзлаштириши, халқаро ва республика илмий-амалий анжуманлари, танлов ҳамда фан олимпиадалари сертификатларига эга бўлган, спорт ва маънавий тадбирларда иштирок этиши, IELTS ва бошқа тил билиш даражасини тасдиқловчи сертификатларга эга бўлиши лозим.

Ректор стипендияси учун номзодлар деканат ва Ёшлар иттифоқи талабалар кенгаши тавсияномасига кўра, танлов асосида саралаб олинади.

Шунингдек, институтда изланувчан педагогларнинг “Скопус” тизимидаги халқаро журналларда чоп қилинган ҳар бир мақоласи учун 3 млн. сўм гонорар ҳам жорий қилинган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1