АсосийJamiyat

Тошкентда 20 ёшли йигит отасини дўппослаб, ертўлага қамаб қўйди

'Тошкентда 20 ёшли йигит отасини дўппослаб, ертўлага қамаб қўйди'ning rasmi

Тошкентда 20 ёшли йигит 50 ёшли отасини маст ҳолатда дўппослади ва уйининг ертўла қисмига мажбуран қамаб қўйди. Бу ҳақда effect.uz ёзди

Маълумотларга кўра, эркакнинг узоқ муддат кўринмай қолганидан ҳавотирга тушган қўшнилар воқеа юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларига мурожаат қилишган.  Текширувлар чоғида эркакнинг ертўлада сақланаётгани маълум бўлган. Унинг ҳолатини кўздан кечирган шифокорлар эркакнинг ўз ўғли томонидан калтакланганини айтишган.  Эркакнинг ўзи эса ўғли билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилган вақти жанжал чиққани ва оқибатда дўппосланганини айтиб ўтган. Айни вақтда эркак касалхонага жойлаштирилган, унинг ўғли эса қўлга олинган.  Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган, йигит суд қарори билан 15 суткалик қамоқ жазосига маҳкум қилинган.

    Бошқа янгиликлар