1

Самарқандда фуқаро ноқонуний асраб келаётган ов қуролини ўз ихтиёри билан ИИБга топширди

ЖАМИЯТ 03.02.2020, 13:41
Самарқандда фуқаро ноқонуний асраб келаётган ов қуролини ўз ихтиёри билан  ИИБга топширди

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Булунғур тумани Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан маҳаллаларда  профилактик тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу тарғиботлар натижасида Булунғур тумани Янгиариқ маҳалласи, Тўқсон қишлоғида яшовчи, 1994 йилда туғилган Х. Ў., туман Ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилди. Унинг аризасида, 2020 йилнинг 31 январь куни соат 17:00 ларда яшаш уйининг эски оғилхонасини бузаётган вақтида матога ўралган 16 калибрли ов қуролининг 4 дона бўш патрон гильзаларини топиб олганлигини маълум қилиб, мазкур патрон гильзаларини ўз ҳохишига кўра топширишини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1