Ижтимоий тармоқларда “01.02.2020 йил кунидан бошлаб хонадонларнинг электр ҳисоблагичларини давлат қиёслаш далолатномаси бўлмаган ҳолда меёр ҳисобида олинади” деган мазмундаги эълон тарқатила бошланган эди.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати раҳбари Эльмира Бекмуродова бу нотўғри хабар эканлигини ўзининг телеграм каналида маълум қилди. Расмий баёнотда бу каби тасдиқланмаган хабарлар кузатилганда зудлик билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш сўралган.
Таъкидланишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 22-сонли қарорида маиший истеъмолчиларга электр энергияси ҳисоблагичларини сотиб олиш, ўрнатиш, рўйхатга олиш, даврий давлат қиёсловидан ўтказиш ва пломбалаш ҳудудий электр тармоқлари корхонаси маблағлари ҳисобидан бепул амалга оширилади. Шунингдек, жаримага ҳам тортилмайди.
Истеъмолчиларда электр энергияси таъминоти билан боғлиқ саволлар бўлса, 71-202-50-55 ҳамда 11-54 рақамлари ёки Telegram’даги администратор (@HET_admin) орқали ҳам ўз мурожаат қилишлари мумкин.






