АсосийJamiyat

Россияда коронавирусни юқтирган хитойлик билан гаплашган 3 ўзбекистонлик касалхонага ётқизилди

'Россияда коронавирусни юқтирган хитойлик билан гаплашган 3 ўзбекистонлик касалхонага ётқизилди'ning rasmi

 

Хитойдан Тюменга келган ҳамда коронавирус аниқланган хитойлик талаба қиз билан бир самолётда учган уч нафар Ўзбекистон фуқароси Ханти-Мантийск автоном округидаги Нижневартовск касалхонасига ётқизилди. Бу ҳақда «ТАСС»га таяниб “Дарё” хабар берди.

Россияда таълим олувчи хитойлик талаба 28 январь куни ёрдам сўраб мурожаат қилган ва коронавирус юқтиргани оқибатида касалхонага ётқизилган. Россия бўйлаб, Тюмень вилояти ва Байкалорти ўлкасида 2 киши коронавирус юқтиргани сабаб касалхонага ётқизилган.

«Уларда коронавирус борлиги хавфи йўқ. Улар коронавирус юқтирган бемор билан гаплашган. Ўзбекистонликлар бошқалардан изоляция қилинган. Таҳлил натижалари кутилмоқда. Уларнинг аҳволи яхши», — деди «Роспотребнадзор» ҳудудий бўлими бошлиғи ўринбосари Инна Кудрявцева.

    Бошқа янгиликлар