1

Санкт-Петербургда юз берган ёнғинда 20 ёшли ўзбекистонлик ҳалок бўлди

ЖАМИЯТ 04.02.2020, 09:23
Санкт-Петербургда юз берган ёнғинда 20 ёшли ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида енгил конструкцияли уйда юз берган ёнғин оқибатида 20 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Ўт ўчирувчиларга халақит берган 25 нафар Ўзбекистон фуқароси эса тартиб бузувчи сифатида полиция томонидан олиб кетилган. Бу ҳақда «Fontanka.ru»га таяниб, “Дарё” хабар берди.

Маълум қилинишича, полиция 2 февраль куни кечаси қурилиш майдонига чақирилган. Воқеа жойида ўт ўчирувчиларни ўраб олган ва ҳамюрти учун қайғураётган 25 нафар Ўзбекистон фуқароси полиция томонидан олиб кетилган. Уларнинг 10 нафарига нисбатан Россияда бўлиш тартибини бузганлик тўғрисида баённома тузилган.

Ёнғин ўчирилгач, уй ичидан ўзбекистонлик 20 ёшли эркакнинг жасади олиб чиқилган. Ёнғинга электр симларидаги носозлик сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 21 январь куни Россиянинг Томск вилоятида юз берган ёнғинда 12 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1