1

Андижонлик фуқаронинг ИИБ ходимлари томонидан калтакланганига ИИВ муносабат билдирди

ЖАМИЯТ 04.02.2020, 10:08
Андижонлик фуқаронинг ИИБ ходимлари томонидан калтакланганига ИИВ муносабат билдирди

Куни кеча чоп этилган “Андижонлик фуқаро ИИБ ходими томонидан аёвсиз калтакланди” номли мақолада 2019 йилнинг 11 сентябрида Ж.Ҳамроқулов Андижон шаҳар 6-сонли ИИБ профилактика инспектори С.Абдуманнопов томонидан калтакланганлиги ҳақида маълумот берилиб, видеоёзув илова қилинган.

Мазкур маълумот жорий йилнинг 13 январь куни “Facеbook”  ижтимоий тармоғига жойланган бўлиб, унга Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати томонидан муносабат билдирилган эди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълумотига кўра, 2019 йилнинг 11 сентябрда соат чамаси 22:30 ларда Андижон шаҳрида яшовчи Ж.Ҳамракулов Андижон шаҳри, Нодира кўчасида жойлашган “Камелот” кафеси олдида маст ҳолатда фуқаро О.Б. билан сабабсиз жанжаллашиб, унга енгил тан жароҳатлари етказган, дея хабар беради ИИВ Ахборот хизмати.

Чақирувга кўра, тунги вақтда хизмат олиб бораётган Андижон шаҳри  ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг 6-сонли ички ишлар бўлими профилактика инспектори С.Абдуманнопов воқеа жойига етиб келиб, жамоат тартибини бузаётган Ж.Ҳамроқуловни тинчлантиришга уринган вақтида фаол қаршиликка учраган.

Шундан сўнг, фуқаро Ж.Ҳамроқулов ҳудудий ички ишлар бўлимига олиб келиниб, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган. Маст ҳолатда бўлган Ж.Ҳамроқулов бу ерда ҳам ходимларга фаол қаршилик кўрсатган. Интернет сайтда эълон қилинган видеотасвирда айнан шу ҳолат акс этган.

Мазкур ҳолат Андижон вилоятининг прокуратура органлари томонидан атрофлича ўрганиб чиқилиб, Ж.Ҳамроқуловга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисми (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 277-моддаси 2-қисми (Безорилик) билан айб эълон қилинган. Хозирда жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 388-моддаси тартибида суд муҳокамасига юборилган.

Шу ўринда юртдошларимизга, ҳар қандай ҳуқуқбузарлик қонун доирасида кўриб чиқилиши муқаррарлигини ҳамда айбдорларга нисбатан муносиб жазо тайинланишини маълум қиламиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1