1

Буюк Британиянинг ЕИ таркибидан чиқиши юзасидан Ўзбекистон ТИВ ахборот берди

ЖАМИЯТ 05.02.2020, 09:34
Буюк Британиянинг ЕИ таркибидан чиқиши юзасидан Ўзбекистон ТИВ ахборот берди

Европа иттифоқининг расман билдиришича, Буюк Британиянинг ЕИ таркибидан чиқиши муносабати билан Евроиттифоқ қонунчилиги ҳамда учинчи давлатлар билан тузилган халқаро шартномалар Буюк Британияга нисбатан ўтиш даври мобайнида (2020 йилнинг 1 февралидан 31 декабригача) аввалгидек кучда қолади.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон ўтиш даври якунлангунча Буюк Британияни Ўзбекистон Республикаси ва Евроиттифоқ ўртасида имзоланган барча халқаро шартномаларни, жумладан 1996 йил 21 июндаги Шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни бажариш нуқтаи назаридан ЕИнинг аъзо давлати сифатида билади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1