1

“Президентга мурожаат қилганлар калтакланяпти”. Ёхуд “Шабнам Оллошукурова” Наманган шаҳар ҳокимини нимада айблаяпти?

ЖАМИЯТ 05.02.2020, 10:09
“Президентга мурожаат қилганлар калтакланяпти”. Ёхуд “Шабнам Оллошукурова” Наманган шаҳар ҳокимини нимада айблаяпти?

2020 йил 3-февраль куни«Facebook» ижтимоий тармоғида “Шабнам Оллошукурова” тахаллуси остида фаолият кўрсатувчи блогер аёлнинг “Наманганлик ногиронларни дўппослашяпти” сарлавҳали мақоласи эълон қилинган. Унда “Наманган шаҳар хокими ногиронларга тинимсиз босим ўтказиб келмоқда. Хабарингиз бор, марҳум журналист Давлатназар Рўзметов билан ҳамкорликда Наманган шаҳридаги ногиронлар, яъни имконияти чекланган аҳолининг оғир аҳволда яшаётганлигини ёритган эдик. Бизга интервю берган аҳоли вакилларига ИИБ ходимлари ва шаҳар ҳокими томонидан кучли босимлар бўлиб ўтган эди. Яқинда ҳокимнинг Давлатназарни йўқ қилиб юбордик Шабнамни жиннихонага тиқдик...деган гаплар юзасидан Президентга видео мурожаат қилган шахсларни айни дамда ИИБ ходимлари Ички ишлар идорасига олиб бориб, калтаклаётгани хақида тезкор хабар етиб келди” деган маълумотлар келтирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти ИИБ муносабат билдирди.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу хабар Наманган шаҳар Гулбоғ МФЙ, Чортоқ кўчаси 75-уйда жойлашган Педагогика коллежининг  2-ётоқхонасида яшовчи, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, оиласиз, муқаддам Ўз.Рес ЖКнинг 277-модда 2-қисми а, б, в бандлари билан ЖПКнинг 57,60,61,62-моддалари тартибида ЖИБ Чортоқ туман Суди томонидан 2018 йил 13 ноябрь куни 1 йил 11 ой 3 кун муддатга “Озодликни чеклаш жазоси” тайинланган, 1996 йилда туғилган А. В. хақида эканлиги аниқланди.

Ушбу фуқаро “Озодликни чеклаш жазоси”ни ўташ даврида кеч соат 22.00дан тонгги 06.00га қадар яшаш хонадонида бўлиши, муайян жойлар (Ресторан кафе, барлар)га бормаслиги, ИИБни рухсатисиз иш жойи ва яшаш жойини ўзгартирмаслиги, Наманган вилояти ҳудудидан ташқарига чиқмаслиги, алкоголли ичимликлар истеъмол қилмаслиги тўғрисида огоҳлантирилган. Бироқ, шунга қарамай, 2020 йил 3 февраль куни Наманган шаҳар Янгиҳаёт МФЙ ҳудудида тунги соат 20.30да танишлари билан спиртли ичимлик ичган ҳолда юрган вақтида ҳудудий профилактика инспектори лейтенант Мирзаев Музаффар Адхамжонович томонидан тўхтатилиб, суд-мед экспертизасига олиб борилган. Унинг қон таҳлиллари олиниб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгандан сўнг профилактика инспекторининг ўзи А.В.ни яшаш хонадонига олиб бориб қўйган. Шабнам Оллошукурова тахаллусли блогер томонидан юқорида келтирилган барча айбловлар асоссиз, ва ёлғон хабардир. А.В.га белгиланган “Озодликни чеклаш жазоси” қоидаларини 11.01.2020 куни ҳам бузганлиги ҳолати бўйича ИИБ Пробатция бўлими томонидан огоҳлантириш интизомий жазоси эълон қилинганидан хулоса чиқармаган, Бироқ ушбу фуқаро 2020 йил 3-февраль куни Наманган шаҳар ИИО ФМБнинг вақтинча сақлаш хибсхонасига олиб кирилмаган ва унга нисбатан ИИБ ходимлари томонидан ҳеч қандай тазийқ ва куч ишлатиш ҳолатлари содир этилмаган. 

Ушбу ҳолат юзасидан назорат остидаги А.В. томонидан чекловга амал қилмаганлиги учун суд-мед экспертизаси хақиқатдан ҳам спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги аниқланса назорат остидаги А.В.га нисбатан тайинланган озодликни чеклаш жазосини озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилиши учун жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судига тақдимнома киритилишига асос бўлади.

Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, ўзга юртда туриб ўз Ватани шаънига ёлғон ва уйдирма хабарлар билан путур етказувчи халқ тинчлигини кўролмайдиган шахсларга алданиб қолманг. Блогернинг вазифаси таҳлиллар асосида муаммони ёритишдир, фисқу-фасод тарқатиб халқ ва давлат муносабатларига зиддият етказиш эмас, дейилади Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1