1

Гулистондаги яна бир оилага тотувлик қайтди

ЖАМИЯТ 05.02.2020, 10:36
Гулистондаги яна бир оилага тотувлик қайтди

Мажбурий ижро бюросининг Гулистон туман бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг 2018 йил 13 февралдаги алимент ундириш бўйича ижро ҳужжатига асосан, қарздор 3.Каримбердиевдан собиқ турмуш ўртоғи, ундирувчи Х.Қурбоновага вояга етмаган уч нафар фарзандлари моддий таъминоти учун 1/2 қисм миқдорда вояга етгунча алимент ундирилиши лозим эди.

Қарздор 3.Каримбердиев вояга етмаган уч нафар фарзандлари моддий таъминоти учун алимент пулларини бирда тўлаб, бирда тўламай 20 млн. сўмга яқин қарздорлик юзага келган.

Давлат ижрочилари алимент ундируви борасидаги ижро ҳаракатлари олиб борилишида тарафларнинг ўзаро келишуви, ҳатто ярашувига ҳам катта эътибор берилгани ўз самарасини бермоқда.

Бу сўзларимизга биргина мисол, юқорида қайд этилган собиқ эр-хотинларнинг уч нафар фарзанд олдидаги бурчлари ва масъулиятлари, келажакдаги орзу-умидларининг ушалиши борасидаги саъй-ҳаракатлар натижасида ушбу оила МИБ ташаббуси билан қайта тикланди.

Шу ўринда, давлат ижрочиси М.Раззоқов шундай дейди "Оила – муқаддас. Уни асраб-авайлаш ҳар биримизнинг бурчимиз. Бугун хам Каримбердиевлар оиласи қайта яраштириб, бир оила тикланишига эришилди. Бу каби хайрли ишларда болажонларимизнинг қувончи чексиз". Бундай хайрли ишлар давом этади, дея маълум қилди МИБ Ахборот хизмати. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1