1

Юнусободдаги айрим мавзеларда иссиқ сув ва иссиқлик энергиясидан узилиш кузатилди

ЖАМИЯТ 05.02.2020, 10:58
Юнусободдаги айрим мавзеларда иссиқ сув ва иссиқлик энергиясидан узилиш кузатилди

5 февраль куни Юнусобод туманидаги иссиқлик магистрал тармоғида носозлик юзага келиши  натижасида вақтинчалик иссиқ сув ва иссиқлик энергиясидан узилиш кузатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Мазкур носозлик сабабли Юнусобод  тумани 2,3,4,11,13,14,17- мавзелари, Амир Темур ҳамда Шаҳристонкўчаларида истиқомат қилувчи истеъмолчилар учун вақтинчалик иссиқ сув ва иссиқлик энергиясидан узилиш юзага келди. 

Кўрсатилган манзилларда муаммони бартараф этиш юзасиданмахсус техника ва мутахассислар томонидан иш олиб борилмоқда.

“Тошиссиққуввати” ДУК келтирилган ноқулайликлар учун узр сўради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1