1

Бойсун савдо комплексида ёнғин: 50 дан ортиқ савдо нуқталари жиддий зарарланди

ЖАМИЯТ 05.02.2020, 12:21
Бойсун савдо комплексида ёнғин: 50 дан ортиқ савдо нуқталари жиддий зарарланди

2020 йилнинг 5 февраль куни соат 03:00 лар чамасида Бойсун туманининг “Тузбозор” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Ибодулло бобо” кичик хусусий корхонасига қарашли савдо комплексида ёнғин содир бўлди.

Вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати маълумотига кўра, ёнғин ҳақида фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар соат 03:00 да тушган ва ёнғин жойига соат 03:07 да биринчи ёнғин ўчириш бўлинмалари етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 03:37 да ўраб олиниб, 03:55 да ўчирилган.

Жами 253 та савдо дўконининг 217 таси, умумий 1.867 м.кв. майдоннинг 1267 м.кв. қисми ёнғиндан сақлаб қолинган. 36 та савдо дўкони, умумий майдоннинг 600 м.кв. қисми ёнғиндан зарар кўрган. Ҳозирда ёнғин сабаби аниқланмоқда. 

Бош прокуратура Матбуот хизмати берган маълумотга кўра эса савдо комплексидаги 51 та савдо расталари ва маиший хизмат кўрсатиш нуқталарига жиддий зарар етган. Тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1