1

Ўзбекистоннинг 25 стартап компанияси вакиллари “Сколково”да малака оширмоқда

ЖАМИЯТ 05.02.2020, 18:04
Теглар: инновацион марказ, малака
Ўзбекистоннинг 25 стартап компанияси вакиллари “Сколково”да малака оширмоқда

Ўзбекистоннинг 25 та стартап компаниялари вакиллари “Сколково” инновацион марказида малака оширмоқда. Ушбу сафар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Россия Федерацияси Янги технологияларни жорий этиш ва тижоратлаштириш марказини ривожлантириш нотижорат жамғармаси имзоланган битимга асосан “Софтлендинг” дастури доирасида ташкил этилди. Бу ҳақда "Даракчи"га Инновация вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

“Сколково” Инновация маркази томонидан йилига уч марта – апрель, июнь, октябрь ойларида мутахассислар малака оширишга юборилади. Иштирокчилар илғор мамлакатларнинг инновацион тузилмаси, бозор салоҳияти, “Сколково” инновация марказининг шериклари, хорижий юқори технологик компаниялар фаолияти билан танишадилар. Дастур давомида тегишли соҳа менторлари, муваффақиятга эришган тадбиркорлар ва “Сколково” мутахассисларидан инновацион тадбиркорлик қоидалари ва юридик шахс ташкил этиш босқичида юзага келиши мумкин бўлган хатарларни қандай камайтириш кераклиги ҳақида батафсил маълумот оладилар.  

Дастур иштирокчиларига “Сколково“ технопарки коворкинг марказидан бепул фойдаланиш учун иш ўрни ажратилади ва миллий маҳсулотларни янги бозорга олиб чиқиш учун “Сколково” технопарки резиденти бўлиш учун имконият яратилади. 

Бир ҳафта давом этадиган ўқув дастури давомида стартапчиларимиз олган билим, малака ва кўникмаларидан ўз бизнесларини ривожлантиришда фойдаланишлари кутилмоқда. Бунда стартаплар учун хос бўлган хатарларни камайтириш муҳим аҳамият касб этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1