АсосийЖАМИЯТ

Талабалар учун стипендияларнинг белгиланган миқдори тасдиқланди

Аввал хабар қилганимиздек, “Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар...

'Талабалар учун стипендияларнинг белгиланган миқдори тасдиқланди'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, “Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. 

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 февралдан:

* давлат гранти, шунингдек, стипендияли тўлов-контаркт асосида ўқитишнинг ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолдаги шакли бўйича таълим олаётган талабалар қатъий белгиланган стипендия билан таъминланади (2019/2020 ўқув йилида давлат гранти асосида таълим олаётган битирувчи курс талабалари бундан мустасно);

* семестр якуни бўйича фанлардан фақат аълога ўзлаштирган (86 балл ва ундан юқори) талабаларнинг стипендиялари базавий стипендияга нисбатан 20 фоизга оширилади;

* семестр якуни бўйича фанлардан 30 фоиз ва ундан ортиқ қисми қониқарли бўлган (рейтинг кўрсаткичи – 71 баллдан кам) давлат гранти асосида таҳсил олаётган талабаларга кейинги семестрда стипендия тўланмайди  (2019/2020 ўқув йилида давлат гранти асосида таълим олаётган битирувчи курс талабалари бундан мустасно)

Қарор билан олий таълим муассасалари талабалари учун стипендияларнинг белгиланган миқдорлари тасдиқланди. Унга кўра:

    Бошқа янгиликлар