АсосийЖАМИЯТ

Энди семестрни “3” баҳога “ёпган” Грантдаги талабаларга стипендия тўланмайди

Аввал хабар қилганимиздек, “Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипенд...

'Энди семестрни “3” баҳога “ёпган” Грантдаги талабаларга стипендия тўланмайди'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, “Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 59-сон қарори қабул қилинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, қарорга кўра, 2020 йил 1 февралидан бошлаб, ўқув семестри якуни бўйича фанлардан 30 фоиз ва ундан ортиқ қисми “қониқарли” ўзлаштириш кўрсаткичига эга бўлган (рейтинг кўрсаткичи – 71 баллдан кам) давлат гранти асосида таълим олаётган талабаларга навбатдаги ўқув семестри мобайнида стипендия тайинланмайди. 

2019/2020 ўқув йилида давлат гранти асосида таълим олаётган битирувчи курс талабалари бундан мустасно.

    Бошқа янгиликлар