“Миллий тикланиш“ демократик партияси сайловолди Дастурида тил масаласида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида «Соф ўзбек тилида» лойиҳаси доирасида пойтахтдаги хорижий тилдаги эълон ва кўрсатмаларни ўрганишни бошлади. Бу ҳақда Партиянинг расмий сайтида маълум қилинди.
Ўзбекистон “Миллий тикланиш“ демократик партияси ниҳоят Тошкент кўчаларидаги хорижий тилда ёзилган эълон, дўкон номлари ва хизмат кўрсатиш марказларини ўрганишни бошлади.
Бугун, партиянинг Олий Мажлис қонунчилик палатасига сайланган депутатлари пойтахтдаги эълонларни ўзбекчалаштириш бўйича акцияни амалга оширмоқда. Партия вакиллари, депутатлар уч гуруҳга бўлиниб, Тошкент бўйлаб “Давлат тили ҳақида”ги қонун амалда қандай ишлаётганини ўрганишмоқда.
Биз билан “Миллий тикланиш“ демократик партияси томонидан Олий Мажлис қонунчилик палатасига сайланган депутатлар Мўътабар Хусанова, Аъзамжон Тўлабоев, Абдумалик Акромов Тошкентнинг Чилонзор туманидан ўрганишни бошладик.


Қизиқ, акция натижа берадими?…
Хусусий мулк эгалари тадбиркорлик объектига тегишли эълонларини ўзбекчалаштиришга рози бўладими?
Давлат тилига ҳурматни шу йўсинда амалга ошириш мумкинми?
Партия вакиллари Тошкентдаги илк осмонўпар бино “Nestone” хорижий тилда номланишига нима дейди?
Дўконлардаги нархномалар қачон давлат тилида кўрсатилади?
Бизни кузатиб боринг. Акциядан тўғридан-тўғри маълумотлар узатиб борамиз, дейилади Партия хабарида.






