1

Ухандаги коронавирус ҳақида биринчи бўлиб хабар қилган шифокор вафот этди

ДУНЁ 07.02.2020, 09:05
Ухандаги коронавирус ҳақида биринчи бўлиб хабар қилган шифокор вафот этди

Хитойнинг Ухань шаҳридаги коронавирус ҳақида биринчи бўлиб огоҳлантирган ва бунинг учун ёлғон маълумот тарқатишда айбланган офтальмолог шифокор Ли Вэньлян вафот этди. Шифокор ҳам коронавируснинг қурбонига айланди. Бу ҳақда "kun.uz" ёзди. 

34 ёшли Ли Вэньлян Уханнинг марказий шифохонасида ишлаган. У Weibo ижтимоий тармоғида 11 январда унда йўтал ва юқори тана ҳарорати пайдо бўлганини ёзган. Шифокор ўзининг 1 февралдаги сўнгги хабарида коронавирусга чалингани тасдиқланганини маълум қилган. 

2019 йил 30 декабрда шифокор WeChat ижтимоий тармоғи орқали ҳамкасбларига Ухандаги Хуанань денгиз маҳсулотлари бозорида атипик зотилжамга (SARS) учраш бўйича 7 та ҳолат тасдиқланганини ёзган. Ўшанда Ли касалликнинг қўзғатувчиси коронавируснинг янги штамми эканини билмаган. Лининг бу хабари ижтимоий тармоқларда тезда тарқалиб кетган, чунки одамлар SARS қайтишидан қўрққанлар.

Кейинги куни Ли ва авж олаётган эпидемия ҳақида бошқалар билан бўлишган яна 7 шифокор полицияга чақиртирилган. Уларга огоҳлантириш қилиниб, жамоат тартибига путур етказиши мумкин бўлган бундай “ёлғон хабарлар”ни бошқа тарқатмаслик талаб қилинган. 

Бироқ Хитой ҳукумати 31 декабрдаёқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини Уханда номаълум турдаги зотилжам авж олаётганидан огоҳлантирган. Мутахассислар бу зотилжам 2019-nCoV коронавируси билан чақирилганини аниқлашган.

Охирги маълумотларга кўра, Хитойда коронавирус қурбонлари сони 563 нафарни, касалланганлар 28 мингдан кўпни ташкил қилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1