1

Тошкентнинг Арнасой кўчасида якуни ўлим билан тугаган мудҳиш ЙТҲ содир бўлди (видео)

ЖАМИЯТ 07.02.2020, 09:39
Тошкентнинг Арнасой кўчасида якуни ўлим билан тугаган мудҳиш ЙТҲ содир бўлди (видео)

2020 йилнинг 6 февраль куни соат 00:00ларда Чилонзор тумани, Арнасой кўчаси «Мясной - Ларек» дўкони қаршисида Шайхонтохур туманида яшаган Д.А. ўзига тегишли бўлган “Матиз” русумли автомобилни бошқараётиб, йўлнинг белгиланмаган қисмидан орқага қайрилиб олаётган вақтида, Учтепа туманида яшовчи Ж.М ишонч қоғози билан бошқарувидаги “Спарк” русумли транспорт воситаси билан тўқнашув содир этган.

Натижада, “Матиз” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Д.А. олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди. 

“Матиз” русумли транспорт воситасида бўлган йўловчи А.М. ҳамда “Спарк” русумли автомобиль йўловчилари А.А. ва А.Х.лар олган тан жароҳатлари сабабли касалхонага ётқизилган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1