Ғузор туманидаги мусиқа ва санъат мактабида прокурор ва ёшлар учрашуви ўтказилган.
Учрашувда аксарият ёшлар ишга жойлашиш ва кредит олиш масаласида Туман прокурори Бекзод Суюновга мурожаат қилган.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, прокурор бу борада сусткашликка йўл қўйган банк ходимларини танқид қилган.
Айтилишича, кредит оламан деган ёшларга банк раҳбар ва ходимлари қупол муомалада бўлаётганлиги мисол қилинган.






