Йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан Андижон – Уфа – Андижон халқаро йўналишида йўловчи пойездининг мунтазам қатнови бошланади. №№371/372-сонли Андижон – Уфа – Андижон йўналишида йўловчи пойездининг мунтазам қатнови бугун соат 20: 15 да бошланади.
Эндиликда водий вилоятларидан мазкур йўналишдаги МДҲ мамлакатларига борадиган йўловчилар Андижон, Марғилон, Қўқон ва Поп вокзалларидан жўнашлари мумкин.
Чипталарни жойлардаги чиптахоналаридан харид қилиш мумкин ёки элеcтрон тарзда, e-ticket@railway.uz сайти ва унинг мобил иловалари орқали расмийлаштириш имконияти мавжуд.






