АсосийЖАМИЯТ

Термизда топилган археоголик топилмани туризм саёҳат йўналишига қўшиш таклиф қилинди

Жорий йилнинг 5 февраль куни Термиз археология музейи ходимлари томонидан тадқиқ...

'Термизда топилган археоголик топилмани туризм саёҳат йўналишига қўшиш таклиф қилинди'ning rasmi

Жорий йилнинг 5 февраль куни Термиз археология музейи ходимлари томонидан тадқиқ қилина бошланган Термиз туманидаги Зўрмола ёдгорлиги яқинида жойлашган, Кушон подшолиги даврига оид озиқ-овқат сақланадиган омборхона кенг жамоатчилик эътиборини ўзига қаратмоқда. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.

Бу борада қизғин амалий ишлар олиб борилмоқда, хусусан Сурхондарё вилоятиҳокими Тўра Боболов мазкур объектга ташриф буюрди ва ишчи гуруҳга ўзининг тавсияларини берди. У ёдгорликни туризм саёҳат йўналишига қўшиш таклифини киритди.

    Бошқа янгиликлар