Жорий йилнинг 8 февраль куни соат 16:00 ларда чамасида Риштон тумани яшовчи 58 ёшдаги фуқаро Т.Н. фуқаро Т.Д. тегишли бўлган "SPARK" русумли автомашинани Риштон-Тўда йўналишида бошқариб кетаётиб бошқарувни йўқотиб қўйган. Йўл четидаги деворга урилиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Натижада ҳайдовчи Т.Н тан жароҳати олиб Риштон тумани ШТТЁБ га мурожаат қилган. Бошқа жабрланганлар йўқ.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






