АсосийJamiyat

Хоразмда ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир этди

'Хоразмда ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир этди'ning rasmi

8 февраль куни соат 00:20 ларда Хоразм вилояти, Қўшкўпир туманида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи Урганч туманида яшаган, 1957 йилда туғилган, А.Я. “Дамас” русумли транспорт воситасини бошқариб келаётиб, бошқарувни йўқотиши натижасида қарама-қарши йўналишда келаётган Хива туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган, Ш.М. бошқарувидаги “Москвич-412” русумли автомобиль билан тўқнашган. Натижада “Дамас” ҳайдовчиси А.Я. тан жароҳати олиб, вокеа жойида вафот этган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.

“Москвич-412” русумли транспорт воситаси йўловчиси Хива туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган Ф.Н. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. 

Юқоридаги ва шунга ўхшаган ҳолатларнинг олдини олиш учун ИИВ ЙҲХББ ҳаракат иштирокчиларидан йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиб, белгиланган тезлик талаблари, йўл белгилари ва светофор ишораларига риоя қилишни сўрайди.  

Бошқа янгиликлар