Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 2019 йил 20 ноябрдаги ижро варақасига асосан, қарздор Ф.А.дан ундирувчи “Orient Finans”ХАТБ банк фойдасига 86.665.494 сўм миқдоридаги кредит қарздорлиги ҳамда давлат фойдасига 1.684.387 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд эди. Бироқ, қарздорлик ўз вақтида бартараф этмаганлиги сабабли суднинг ҳал қилув қарорига асосан ундирув гаров мулки ҳисобланган, фуқаро Ф.А. га тегишли бўлган “Lacetti 2” автотранспорт воситасига қаратилган давлат ижрочиси томонидан қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Мазкур ижро хужжати юзасидан мажбурий ижро бюроси Юнусобод туман бўлими давлат ижрочисини қонуний талабларини бажармасдан, қарздорлигини тўламасдан келаётганлиги сабабли қарздор Ф.А.га тегишли бўлган “Lacetti 2” русумли автотранспорт воситасига нисбатан қидирув эълон қилинган бўлиб, Юнусобод туман бўлимининг Ахборот таъминоти ва қидирув шуъбасига ижро қилишлик учун юклатилди.
МИБнинг маълум қилишича, бўлимнинг қидирув бўйича инспектори томонидан тезкор қидирув чора-тадбирлари натижасида қарздор томонидан автотранспорт воситаси яшириб қўйилган жойи аниқланиб топилди.
Ҳолат бўйича қарздорга нисбатан қарзни қасддан тўламай юриши оқибатларга олиб келишини, автотранспорт воситасини яшира олмаслиги тушунтирилди, натижада қилган хатосини тушунган қарздор Ф.А. 86.665.494 сўм зарарини тўлиқ бартараф этди.






