Чироқчида жуда кўп миқдордаги пахта хом-ашёсини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди, дея маълум қилди Бош прокуратура Матбуот хизмати.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан “Чироқчи пахта тозалаш” АЖда ўтказилган терговга қадар текширувда, “Чироқчи пахта тозалаш” АЖнинг мансабдор шахслари ҳамда жамият катта товаршуноси Ш.Т. ўзларига ишониб топширилган умумий нархи 2,1 млрд. сўмлик 545,6 тонна пахта хом-ашёсини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан “Чироқчи пахта тозалаш” АЖ мансабдор ва моддий жавобгар шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






