АсосийЖАМИЯТ

Қаршилик ўқувчилар халқаро мусобақа ғолиби бўлди

Озарбайжоннинг Баку шаҳрида шу йил 8-9 февраль куни ментал арифметика бўйича “CaspianCup20...

'Қаршилик ўқувчилар халқаро мусобақа ғолиби бўлди'ning rasmi

Озарбайжоннинг Баку шаҳрида шу йил 8-9 февраль куни ментал арифметика бўйича “CaspianCup2020” мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Қарши шаҳридан ҳам ўқувчилар иштирок этди. Бу ҳақда Қарши шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Унинг натижаларига кўра, барча ўқувчилар ўз ёш ва даража тоифасида ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди. 

1.  Лутфулло Улуғбеков, 1-давлат ихтисослаштирилган мактаби 5-синф ўқувчиси, Супер чемпион;

2.  Хушнудбек Хушвақтов, 9-мактаб 4-синф ўқувчиси, Супер чемпион;

3.  Муслимбек Ҳазратқулов, “Илм-Зиё” хусусий мактаби 2-синф ўқувчиси, 1-ўрин;

4.  Асилбек Каримов, 8-мактаб 4-синф ўқувчиси, 1-ўрин;

5.  Мумтозбегим Рустамова, 5-мактаб 1-синф ўқувчиси, 2-ўрин;

6.  Лазизбек Эшмирзаев, 23-мактаб 3-синф ўқувчиси, 2-ўрин.

Ўқувчилар пул ютуғи, диплом ва кубок билан тақдирланди.

 

    Бошқа янгиликлар