1

ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге Ўзбекистон республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси бўлди

ЖАМИЯТ 11.02.2020, 16:06
ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге Ўзбекистон республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси бўлди

Аввал хабар қилганимиздек, ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ва ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот доирасида Ханс Клюге Европа минтақавий бюроси ҳамда мамлакатимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун мамлакатимиз Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадмановнинг буйруғига биноан «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди.

Шунингдек, тиббий таълим ва фан соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун у Тошкент тиббиёт академиясининг фахрий профессори унвонига ҳам сазовор бўлди. Меҳмоннинг юртимизга ташрифи давом этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1